14:28 / 12.09.2021
1 359

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати яна 600 кишидан камайди

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати яна 600 кишидан камайди
Ўзбекистонда 11 сентябрь куни 594 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 164 364 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Мамлакатда кунлик касалланиш бўйича 600 кишидан паст кўрсаткич сўнгги бор 7 сентябрь куни қайд этилганди — ўшанда 597 кишида COVID-19 тасдиқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг
- 68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 14 нафари Бухоро вилоятида,
- 13 нафари Жиззах вилоятида,
- 8 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 20 нафари Наманган вилоятида,
- 73 нафари Самарқанд вилоятида,
- 12 нафари Сирдарё вилоятида,
- 19 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 57 нафари Фарғона вилоятида,
- 16 нафари Хоразм вилоятида,
- 85 нафари Тошкент вилоятида,
- 181 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу куни жами 585 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 73 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Жиззах вилоятида 25 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Фарғона вилоятида 70 нафар, Хоразм вилоятида 22 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Тошкент шаҳрида 217 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 156 495 нафарга етди.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1153 нафарни ташкил қилди.

Фото: ССВ матбуот хизмати
Бундан ташқари, 11 сентябрь куни 122 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25 382 нафарга етди. Сўнгги суткада уларнинг 284 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19 575 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 204 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати яна 600 кишидан камайди