20:50 / 13.09.2021
2 183

“Нексия-3”даги гиёҳвандлик воситалари фош этилди

“Нексия-3”даги гиёҳвандлик воситалари фош этилди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Б.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотраспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина олд ўриндиғи устида, рўмолчага ўралган, 15 дона гугурт қутиларига солинган, ўрамлари билан оғирлиги 107,24 грамм бўлган ўткир ҳидли, яшил рангли “Марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.С. ўз хоҳиши билан яшаш хонадонидан қизил рангли картон идишига солинган, ўрамлари билан оғирлиги 113,83 грамм бўлган ўткир ҳидли, яшил рангли “Марихуана” гиёҳванд моддасини тадбир иштирокчиларига тақдим қилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Нексия-3”даги гиёҳвандлик воситалари фош этилди