
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Бўка тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Бўка туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро К.Р. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, унда йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Е.А. кўздан кечирилди.
Текширув давомида автомашина йўловчи ўриндиғининг пастки қисмида, қора рангли целлофан пакетда 1 дона ўрамда соф оғирлиги 1000,2 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Е.А.нинг кўрсатмасига биноан “Бекобод-Бўка” магистрали бетон тўсиқлари яқинидаги шифер остида кўмиб қўйилган, қора рангли целлофан пакет ичида 2 дона ўрамда соф оғирлиги 2000,7 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий оғирлиги 3000,9 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар