15:40 / 15.09.2021
3 969

ДХХ танлов эълон қилди

ДХХ танлов эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танлов эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2019 йил 28 июндаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида»ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган жорий йилда умутаълим мактабларининг 9-синфида ўқиётган ўқувчилар 2021 йил 5 сентябрь кунидан 5 октябрь кунигача Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят (шаҳар) ва туман бўлимларига ариза билан мурожат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар учун Хизматнинг худудий бўлимларида ҳарбий-касбий танлаш тадбирлари ўтказилади. Ушбу синовлардан мувафаққиятли ўтган ўқувчилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовларида иштирок этишади.

Тест синовлари тарих ҳамда чет тили (инглиз) фанларидан ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ танлов эълон қилди