19:19 / 16.09.2021
2 204

Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эроннинг янги президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эроннинг янги президенти билан учрашди
Фото: Президент матбуот хизмати
ШҲТ кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун 16 сентябрь куни Душанбега келган Шавкат Мирзиёев ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни давлат раҳбари лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, «йўл харита»си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан, Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити 17 сентябрь куни бўлиб ўтади. Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, анжуман доирасида «ШҲТ—КХШТ» форматидаги учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эроннинг янги президенти билан учрашди