
Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
ШҲТ 20 йиллиги нишонланаётган мазкур йиғилишни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон очиб берди ва навбатдаги раислик Ўзбекистонга берилганини эълон қилди.
ШҲТ йиғилишида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Эрон президентлари, Покистон, Мўғулистон, Россия ва Хитойдан расмий вакиллар, БМТ каби ташкилотлар вакиллари бевосита иштирок этмоқда.
Хитой раиси Си Цзин Пин, Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди йиғилишда онлайн қатнашмоқда.
Йиғилиш давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар