
Сўнгги кеча кундузда юртимизда яна 590 нафар кишида коронавирус аниқланди, 5 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 2021 йил 17 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167858 (+590) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
14 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Бухоро вилоятида,
17 нафари Жиззах вилоятида,
4 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Навоий вилоятида,
11 нафари Наманган вилоятида,
51 нафари Самарқанд вилоятида,
11 нафари Сирдарё вилоятида,
19 нафари Сурхондарё вилоятида,
55 нафари Фарғона вилоятида,
20 нафари Хоразм вилоятида,
112 нафари Тошкент вилоятида,
228 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 161275 (+854) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1184 нафарни ташкил қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар