08:58 / 19.09.2021
2 032

Тошкентда янги полиция формаси ва машиналари тақдим қилинди

Тошкентда янги полиция формаси ва машиналари тақдим қилинди
18 сентябрь куни Экопаркда Экополиция ходимлари учун униформа ва хизмат машиналари тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар берди «Газета.uz»

Экологик назорат гуруҳлари таркибига шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, пост-патрул хизмати ва Давлат экология қўмитаси ходимлари киради.

Назорат гуруҳлари Ўзбекистондаги экологик вазиятга бағишланган видеоселектор йиғилишидан бир кун ўтиб шакллантирилган. Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари тизимида Экологик полиция ташкил этилганлигини эълон қилган эди.

Унинг вазифаси экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, ноқонуний дарахт кесиш, браконьерлик, чиқиндиларни ноқонуний ташлаб кетишнинг олдини олишдан иборат.

Тошкент ИИББ маълумотларига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳали қайта ишлаш ва тасдиқлаш босқичида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда янги полиция формаси ва машиналари тақдим қилинди