
Самарқанд халқаро аэропортида 22 ёшли қиз Туркияга алдов йўли билан фоҳишалик учун юборилишининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, вилоятнинг Оқдарё туманида яшовчи 29 ёшли йигит 22 ёшли қизни келгусида фоҳишалик мақсадида ишлатиш учун Самарқанд халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига юборишни режа қилган. Шу мақсадда Истанбул шаҳрида яшаб келаётган онаси О.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктирган.
Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида йигит қизни Самарқанд халқаро аэропортидан жўнатаётганида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар