18:00 / 20.09.2021
1 986

Италиялик сайёҳ: «Оролнинг ҳолатини кўриб кўзимга ёш келди...»

Италиялик сайёҳ: «Оролнинг ҳолатини кўриб кўзимга ёш келди...»
Бундан 70-80 йиллар илгари билол сувлари билан мавжланиб кўзларни қувонтирган Орол бугун қақраб, қуриб бормоқда. Яқин ўтмишгача Мўйноқликларнинг энг яхши дастёри ҳисобланган кема ва параходлардан бугун бир уюм темир қолдиқлари қолган. Бир пайтлар тошқин сувлари билан мавжланиб, балиқларга макон бўлган бу денгиз учун Она-табиат одамзотдан қасос олаётгандек гўё.

Азим Амударё ва Сирдарёнинг сувлари кўп йиллар давомида Оролга етиб бормади. Бунинг натижасида Уммон бир неча юз километр нарига силжиди. Мўйноқнинг биқинида жойлашган Оролдан энди Кемалар қабристони деб номланган манзиллар қолди.

II Халқаро бахшичилик фестивали доирасида хорижий меҳмонлар, олимлар, маданият ва санъат усталари, бахши ва жировлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари Мўйноққа сафар қилишди.

Қақраган, чанқаган Оролга санъат сеҳри ила таскин бериш, мусиқа орқали Она табиатга бўлган муҳаббатини изҳор қилиш учун ташриф буюрган фестивал иштирокчилари учун Мўйноқ сафари унутилмас лаҳзалар билан бойиди. Саёҳат чоғида Орол денгизи тарихи музейида бўлиб, у билан боғлиқ экспонатлар, суратлар ва видеофильмларни томоша қилишди.

- Мен видеофильмда кўрган тасвирлар билан бугунги Оролнинг ҳолатини солиштириб кўришга ботинолмадим. Кўзларимга ёш келди. Денгизнинг катта қисми ўз-ўзидан ғойиб бўлмаган. Бундай фожеага инсониятни ўзи сабабчи. Биз табиатга муносабатимизни ўзгартиришимиз лозим. Жуда хафаман. «Орол сендан умидиз бор, ортингга қайт, Сени бутун инсоният кутмоқда дея дод солгим келди», - дейди италиялик Сара Гиганте.

Мўйноқ меҳмонлари учун Экология музейида мусиқий гулдаста тайёрланди. Дилтортар наволар, гўзал хонишлар янгради. Бахши куйлари жаранг сочди. Бир сўз билан айтганда, ташриф буюрганлар қайси касб эгаси, қандай миллат вакили бўлмасин, Орол денгизи тақдирига даҳлдорлик туйғусини намоён этди. Бир муддат бўлсада Бахши наволарини, мусиқа оҳангларини соғинган Оролга қувонч бахш этилди гўё.

Биз бағрингга куй қўшиқлар билан яна қайтамиз, Орол!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Италиялик сайёҳ: «Оролнинг ҳолатини кўриб кўзимга ёш келди...»