
Фото: РИА Новости
Пермдаги университетда ўсмир отишма содир этиши оқибатида саккиз киши ўлгани ва 24 киши яралангани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили ҳодиса юзасидан баёнот билан чиқди.
«Шуни маълум қиламанки, Пермь давлат миллий тадқиқот университетида рўй берган отишмада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Вазият Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган»— дейилади баёнотда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар