13:03 / 23.09.2021
1 667

Божхоначилар БААдан келтирилган 15,3 млрд сўмлик парфюмерия воситаларининг сохта транзитини фош этди

Божхоначилар БААдан келтирилган 15,3 млрд сўмлик парфюмерия воситаларининг сохта транзитини фош этди
Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати
Ўзбекистон Давлат божхона хизмати органлари ходимлари республикадан транзит тарзида олиб ўтилаётган парфюмерия воситаларининг мамлакат ҳудудида тушириб қолдириб, ноқонуний равишда ички бозорга йўналтиришга бўлган уринишни бартараф этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, БААдан юк машинасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 доллар қийматидаги салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари дастлаб Бухоро вилояти Божхона бошқармаси «Олот» чегара-божхона пости орқали республика ҳудудига кирган. Транзит тарзида ҳаракатланаётган мазкур юклар қўшни давлатга чиқиши учун Фарғона вилоятидаги «Ўзбекистон» чегара-божхона постига йўналтирилган.

Аммо тезкор маълумотлар асосида мазкур юк автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилади. Натижада, тегишли ҳужжатларга мувофиқ автомашинага ортилган парфюмерия воситаларининг катта қисми йўл давомида тушириб қолдирилгани маълум бўлган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларидан сўнг юк автотранспорт воситасидаги парфюмерия товарлари пойтахтнинг Сергели туманидаги омборлардан бирига ноқонуний равишда тушириб қолдирилгани аниқланган.

Шундай қилиб, мазкур тезкор тадбир натижасида сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 95 минг 577 дона парфюмерия воситасининг яширин айланмасига чек қўйилган.Қиймати салкам 15,3 миллиард сўмни ташкил қилаётган мазкур товарларнинг эгаси ҳам аниқланиб, ушбу шахсга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Қўмита хабарида таъкидланишича, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар БААдан келтирилган 15,3 млрд сўмлик парфюмерия воситаларининг сохта транзитини фош этди