date
views 2 421

Президент қайси мавзуда исталган одам билан баҳс қилиши мумкинлигини айтди?

Президент қайси мавзуда исталган одам билан баҳс қилиши мумкинлигини айтди?
Фото: Президент матбуот хизмати.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Наманган вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат рахбари сайловчилар билан учрашув вақтида келгуси режаларни маълум қилди.

Охирги йилларда саноатни ривожлантириш учун кўп ишларни амалга оширдик. Аммо энди бу ишлар тарихда қолди. Биз янада олдинга юришимиз керак.

Узоқ йиллар эгилиб пахта экдик ва пахта тердик, бироқ биримиз икки бўлмади. Бўлмади! Агар кимдир бу гапга рози бўлмаса, марҳамат, келсин, истаганча бахс қилишим мумкин.

Мен Жиззах ва Самарқандда хоким бўлганман, ишим фақат пахта тайёрлаш эди. Аммо шунча пахта экиб халққа бир сўм даромад бера олмадик. Хар йили шу вақтда хаммамиз пахта тераётган бўлардик.

Қарияларни далага киритиб: «Нуронийлар пахта термоқда», деган баландпарвоз гаплар билан телевизорда кўрсатардик.
Энди у кунлар ортда қолди
, — деди Шавкат Мирзиёев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент қайси мавзуда исталган одам билан баҳс қилиши мумкинлигини айтди?