18:47 / 27.09.2021
2 061

Тошкентда уч нафар эркак тамаки дўкони деворини тешиб кириб, 46 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлади

Тошкентда уч нафар эркак тамаки дўкони деворини тешиб кириб, 46 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлади
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган дўконлардан бирининг деворини тешиб кириб, ўғирлик содир этган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида яшовчи Р.Б. ва Ш. исмли шахслар Олмазор туманидаги тамаки сотиладиган дўконлардан бирига деворни тешган ҳолда ўғриликка тушган.

Аниқланишича, 51 ёшли Р. тамаки дўконини ўмаришдан олдин у ерга бир неча марта кирган ва эшикни бузиб кириш мумкинлигини тушунган. Бундан олдин ҳам содир этган жинояти учун қамалиб чиққан фуқаро Р. шериклари билан бозордан керакли асбоб-анжомларни харид қилиб, ўғирликка қўл урган. Улар бузиб кирган эшик мебель дўкониники бўлиб чиққан ва уни тамаки дўкони билан ДСП девор ажратиб турган. Шундан сўнг, қонунбузарлар ўртадаги деворни тешиб кириб, у ердан 46 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларини олиб чиқиб кетган.

Ушбу шахслар ўғриликдан кейин Самарқанд вилоятига қочиб кетган. Тезкор гуруҳ уларни қўлга олиб, Олмазор тумани ИИБ тергов бўлимига топширган. Бунга қадар улар ўғирланган тамакиларни 14 миллион сўмга сотиб, пулларни ўзаро бўлишиб олган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-модда (ўғрилик) 2-қисми «б», «в» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда уч нафар эркак тамаки дўкони деворини тешиб кириб, 46 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлади