18:28 / 29.09.2021
1 976

ДХХ ходимлари қатор вилоятларда опий ва гашиш савдоси билан шуғулланувчи наркокурьерларни қўлга олди

ДХХ ходимлари қатор вилоятларда опий ва гашиш савдоси билан шуғулланувчи наркокурьерларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида гиёҳванд моддалар савдосига боғлиқ қатор жиноятларга чек қўйди. Бу ҳақда идора матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Узун тумани ва Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 3 нафар шахс 6 килограмм-у 80 грамм гашиш моддасини 30 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган KIA-Bongo русумли автомашина «Юқори нуқта» ЙПХ масканида тўхтатилган. Автомобиль кўздан кечирилганда, унда кетаётган Самарқанд шаҳрида яшовчи икки нафар шахсга тегишли 5 килограмм 953 грамм опий гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган ҳамда процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Жиззах—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли автомашина Тошкент шаҳрига кирувчи «Эркин» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Бахмал туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс ёнида 2 килограмм 818 грамм опий гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтнинг Яккасарой туманида яшовчи, 45 ёшли шахс бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинада 80 грамм гашиш гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Суриштирув ҳаракатлари давомида у мазкур моддани 1975 йилда туғилган, муқаддам судланган танишидан сотиб олгани маълум бўлган ва тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс ҳам қўлга олинган. Унинг Captiva русумли автомашинасидан 5 килограмм 219 грамм гашиш моддаси топилган.

Яна бир ҳолатда қарийб 2 килограмм гашиш моддасини сотиш мақсадида Қўқон шаҳрига олиб кетаётган Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 35 ёшли фуқаро ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мусодара қилинган жами 17 килограмм 855 грамм опий ва 13 килограмм 379 грамм гашиш гиёҳванд моддаларининг аксарияти Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ ходимлари қатор вилоятларда опий ва гашиш савдоси билан шуғулланувчи наркокурьерларни қўлга олди