08:30 / 30.09.2021
1 724

Гиёҳвандлик воситасини савдоси “пишмай” қолди

Гиёҳвандлик воситасини савдоси “пишмай” қолди
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ўстириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган.

Бироқ, айрим шахслар томонидан заҳриқотилларни етиштириш ва уларнинг савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Денов туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро У.Х. шартли харидорга 2,12 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини ва 2 дона идишда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик воситасини савдоси “пишмай” қолди