11:30 / 30.09.2021
2 101

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик хизматларини кўрсатувчи веб-сайтлар блокланди

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик хизматларини кўрсатувчи веб-сайтлар блокланди
Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерликка алоқадор сайтларга кириш чекланди, дея хабар бермоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.

Ўзбекистонда букмекерлик фаолияти ноқонуний ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар), шунингдек, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)га биноан бу турдаги фаолият ҳали ҳам ноқонуний ҳисобланади.

Шу билан бирга «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига кўра, рекламада ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулот тўғрисидаги ахборотни, жумладан, тотализатор ва букмекерлик идоралари ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари мунтазам равишда интернет тармоқларида жойлаштирилаётган реклама маълумотларининг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганиб бормоқда.

Агентликнинг қайд этишича, ўтган давр мобайнида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда 10 дан ортиқ ноқонуний фаолият юритувчи сайтларга кириш чекланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик хизматларини кўрсатувчи веб-сайтлар блокланди