12:46 / 01.10.2021
1 624

Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очган шахсга суд ҳукми ўқилди

Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очган шахсга суд ҳукми ўқилди
Видеодан кадрлар
Ҳозирги кунда телеканаллар орқали кўплаб кибержиноятлар содир этилаётганлиги ҳақида маълумот бериб бориляпти. Улардан кўпчилиги карталардаги пулларни ноқонуний равишда алдов йўли билан ўғирлашган бўлса, мақоламизнинг қўштирноқ ичидаги қаҳрамони Facebook ижтимоий тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номидан сохта профил очиб, фуқаролар билан мулоқотга киришган.

Айбланувчи суҳбат жараёнида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси раҳбари деб таништириб, тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда, айниқса, уй-жой ва банк кредитлари ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишини ваъда қилиб, фуқаролардан 50 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача бўлган пул маблағларини банк пластик картасига туширган ҳолда ўзлаштириб, фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилган. Тезкор қидирув тадбирлари давомида фирибгар қўлга олинди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тулягановнинг телеграм каналида маълум қилинди.

1982 йили Сурхондарё вилоятида туғилган, вақтинча Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан иқтисодиёт соҳаси жиноятлари туркумига кирувчи фирибгарлик жиноятини содир этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, 1982 йилда туғилган гумонланувчи фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «Б» банди билан узил-кесил уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва уч йил муддатга бутунжаҳон интернет тармоғидан фойдаланишни чеклаш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очган шахсга суд ҳукми ўқилди