Қамчиқ довонида тезликни меъёридан оширган Cobalt хандаққа ағдарилиб кетди (фото)

Қамчиқ довонида тезликни меъёридан оширган Cobalt хандаққа ағдарилиб кетди (фото)
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қамчиқ довонининг 194-километрида Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган Cobalt русумли автомобиль ағдарилиб кетди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2 октябрь куни соат 06:30 ларда Cobalt ҳайдовчиси тез ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа ағдарилиб кетган.

Бир неча дақиқада воқеа жойига Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарув гуруҳи, тез тиббий ёрдам шифокорлари, йўл-патруль хизмати ҳамда «Қамчиқавтойўл» ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари етиб борган.
Қамчиқ довонида тезликни меъёридан оширган Cobalt хандаққа ағдарилиб кетди (фото)
Фото: ФВВ матбуот хизмати
ЙТҲга учраган автомобиль ичидаги ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи чиқариб олинган.
Қамчиқ довонида тезликни меъёридан оширган Cobalt хандаққа ағдарилиб кетди (фото)
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. «Шундай бўлса-да уларга шифокорлар ва қутқарувчилар амалий ва психологик ёрдам кўрсатди», — дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар