2 116
Валижон Шамшиев Яшнободдаги «Баркамол авлод» болалар мактабига директор этиб тайинланди
Фото: Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби
Қизиқчи ва сўз устаси Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта — Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан», — дея ўз хизмат вазифасига киришди санъаткор.
Фото: Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби
Таъкидланишича, тайинлов Халқ таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилган.
Маълумот учун 2019 йилнинг октябрида Президент қарорига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги «Баркамол авлод» республика ва ҳудудий болалар марказлари негизида Республика ва ҳудудий «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил этилган эди. «Баркамол авлод» болалар мактабларида 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб «STEAM — таълим» дастури жорий этилиши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди