21:45 / 06.10.2021
1 591

Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда

Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда
Фото: Адлия вазирлиги
Лойиҳага кўра, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини “коррупциядан ҳоли қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш ва қуйидагиларни назарда тутувчи коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда:
➖ амалдаги 21 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2022 — 2026 йилларда тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;
➖ жисмоний шахслар — мустақил экспертларга коррупцияга қарши илмий ҳамда мустақил экспертизадан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
➖ илмий, олий таълим ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун коррупцияга қарши экспертиза бўйича грантлар эълон қилинади;
➖ коррупцияга қарши экспертизадан ўтазилмаган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқувчига қайтарилади;
➖ қонунчилик ҳужжатларидаги коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

Лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш назарда тутилмоқда:
➖ қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларидаги коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси”;
➖ 2021 йилда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаси (бундан буён ҳар йили шундай режа тасдиқланади);
➖ 2022 — 2026 йилларда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режа-графиги;
➖ давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш фаолиятини баҳолаш мезонлари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда