
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида вилоят ҳақидаги фикрларини Алишер Навоийни эслаш билан бошлади.
— Мен ҳар гал Сирдарёга келганимда, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг қаҳрамонларини ҳаётда кўргандай бўламан.
Вилоятнинг бир томонига қарасак – Гулистон, Бахт, яна бир тарафида – Меҳнатобод, бошқа томонида – Ширин шаҳри ва элу юртга нур улашаётган Фарҳод ГЭСини кўрамиз.
Ҳазрат Навоийнинг эзгу идеалларига ғоятда мос бўлган, бундай гўзал номлар замирида теран маъно мужассам, — деди Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар