Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати. Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, дўст Россия халқига эга тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тилаган.
Маълум қилинишича, суҳбат давомида Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилган. Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, президентлар келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россияга олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилган. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан, шу жумладан, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан бориши ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 21 декабрь куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувида муҳокама қилинган эди. 2021 йилнинг апрелида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг Россияга расмий ташрифи санаси коронавирус билан боғлиқ вазиятга бориб тақалишини билдирди.
Россия ТИВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Москвага навбатдаги ташрифи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)