Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, дўст Россия халқига эга тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тилади.
Президент Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ва саноат кооперацияси кўлами муттасил ошиб бормоқда, жумладан, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхона ва банклари иштирокида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. «Спутник V» вакцинасини биргаликда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этмоқда: қайта тикланган Тошкент кинофестивали доирасида ўтган ҳафта Россия киноси кунлари муваффақиятли ўтказилди.
Мамлакатимизда Бутунроссия давлат кинематография институтининг хориждаги илк филиали очилди. Бундан ташқари, шу кунларда Тошкент шаҳрида Россияда таълим олишга бағишланган кўргазма ўтказилди.
Президентлар келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россия Федерациясига олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.
Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.
Мамлакатларимиз етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек илиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)