1 907
Ўзбекистон Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 1 млн гектар ер ижарага олмоқчи
Фото: Global Look Press
Ўзбекистон Россиядан 1 миллион гектар ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ижарага олмоқчи. Улардан олинган ҳосил Ўзбекистоннинг ички бозоридаги талабни қондиришга йўналтирилади. Бу ҳақда «РБК» нашрига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Октябрь ойи бошида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин билан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни ўзбекистонлик фермерларга ижарага беришни муҳокама қилган.
Биринчи босқичда «мулоқот ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорлик механизмларни йўлга қўйиш» мақсадида 35 минг гектар ерни ижарага олиш таклиф қилинган. Бунда Россия шароитларида етиштирилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: буғдой, соя, мойли экинлар экилиши мумкин. Ҳосил Ўзбекистонга олиб келинади.
Таъкидланишича, яқин йилларда ижарага олинган ерларнинг умумий майдони 300−500 минг гектаргача, истиқболда эса 1 миллион гектаргача кенгайтирилиши мумкин.
Бунга жавобан Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Левин мамлакатнинг 23 та ҳудуди ушбу лойиҳага қизиқиш билдирганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Россия қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиши мумкин бўлган 8−13 миллион гектарга ерга эга. «РБК»нинг ёзишича, бу каби чорага «Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишларини қийин аҳволга солаётган ер ва сув танқислиги» сабаб бўлмоқда.
Россия томони Ўзбекистонга ўсимлик етиштириш бўйича хорижий инвестицион лойиҳаларни ташкил этиш шароитларини тушунтириб берган. Лойиҳани амалга ошириш муддатлари ва аниқ механизмлар Ўзбекистон ишчи гуруҳининг Россияга ташрифи доирасида муҳокама қилиниши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)