Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
9 октябрь куни соат 07:30ларда Наманган вилояти ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида маълум қилинишича, Қамчиқ довонида MAN русумли юк автомобили ҳайдовчиси (1983 йилда туғилган К.Р) йўлнинг 234-километрига етган вақтда бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси қарама-қарши оқимни ажратувчи тўсиққа урилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Воқеа жойида ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан довон йўлида ўта эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади