Фото: ИИВ
Жорий йилнинг 8 октябр куни Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Ш.Ш. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилади.
Автомобил Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлар томонидан текширилганда, унинг юкхонасида 160 кг. йирик шохли қорамол гўштини Вазирлар Маҳкамасининг 386-сон қарори талабларини бузган ҳолда (ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда ташиш) Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходими томонидан фуқаро Ш.Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан (ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш) маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Эслатилишича, гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортнинг поли ва идишлар силлиқ, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши, маҳсулот сифати ва истеъмолчилар саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган материаллардан ясалган бўлиши керак. Барча тоифадаги ҳайвонлар сўйилганидан сўнг уларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотларини ветеринар экспертизадан ўтказилиши шарт. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади