13:13 / 12.10.2021
1 771

Хурмо танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Хурмо танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Фото: «Домашний очаг»
Хурмо харид қилганда нималарга эътибор бериш керак, нима учун совиткичда сақлаш кераг-у, кимлар ундан тийилиши кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ўзбек ва Озарбайжон хурмоларининг пишиш мавсуми сентябрдан бошланса, Сочидаги нави ноябрда етила бошлайди. Иссиқхоналарда етиштирилгани сабаб эса ушбу мевани йилнинг исталган фаслида харид қилса бўлади.

Хурмо навларининг бир-биридан фарқи нимада?
Хурмонинг турли навлари мавжуд бўлиб, оддийси тўлиқ етилмагунча тахир туйилади, «королёк»дан эса бундай таъм келмайди. Бундай нав жигарранг уруғли, ичи жигарранг бўлади. Ушбу меванинг яна бир тури «шарон» — япон хурмоси ва олманинг чатишмаси ҳисобланади. Данаги йўқ мазкур навнинг пўсти юпқа ва ялтироқ бўлади. Қаттиқлиги олмани, таъми эса етилмаган хурмони эсга солади.

Нима учун хурмо тахир бўлади?
Таркибида буткул етилганида йўқ бўлиб кетадиган танин миқдори юқори экани ҳисобига шундай таъмга эга.

Хурмонинг тахир мазасини қандай кетказиш мумкин?
Хурмони картон қути ёки банан солинган пакетга солиб бир суткага қолдиринг. Банан таркибидаги этилен етилиш жараёнини жадаллаштиради. Банан ўрнига олма ёки помидордан ҳам фойдалансангиз бўлади. Хурмони бир ярим кунга музлаткичга қўйиб қўйинг. Эриганидан кейин юмшоқ ва мазали бўлиб қолади, тахирлиги эса йўқолади.

Хурмо олмадан фойдалироқ. Унда бета-каротин қалампир, помидор ва қовоқдагидан кўпроқ бўлади. Таркибида организмдан шлак ва токсинларни чиқариб юборадиган клетчаткалар икки ҳисса кўпроқ. Никотинга муккасидан кетганларга хурмони канда қилмаслик тавсия қилинади. Ушбу мева пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга. Таркибида глюкоза ва клетчатка бисёрлигига қарамай, ўртача катталикдаги мевада 60 килокалория бўлади.

Қандай танлаш керак?
Пишган хурмо одатда ёрқин оловранг ёки тўқ жигарранг бўлади. Пўстида жигарранг чизиқлар қанча кўп бўлса, мева шунчалик мазали бўлади. Агар «королёк» бўлмаса, мева ранги ярим тиниқ, барглари қуруқ бўлади. Етилган хурмонинг ичи желесимон бўлиб, қора нуқта ва доғлар бўлса, бу хурмонинг айний бошлаганидан дарак беради. Пешоб ҳайдаш хусусиятига эга экани сабаб эса ушбу мева, айниқса, шишларга мойиллиги борлар учун тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хурмо танлашда нималарга эътибор бериш керак?