Фото: Президент матбуот хизмати.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида Олот воқеаларини эслади ва Сардоба офатига ҳам тўхталиб ўтди.
— Сардобада бўлган офатни мен кинода ҳам кўрмаган эдим. Мана энди гапирсам бўлади — вертолётда учиб, вазиятни ўрганиб юрибману, оқиб бораётган одамларни, дов-дарахтларга осилиб қолган болаларни кўргандим.
Ўша вақтда Миллий гвардия ходимлари катта қаҳрамонликлар кўрсатди. Уч нафар гвардиячи қаҳрамонларча ҳалок бўлди, аммо одамларнинг ҳаётини сақлаб қолдик.
Бу ҳам кўргулик, катта синов бўлди. Бу синовлардан нима учун ўтдик? Бирлашганимиз, забардаст бўлганимиз учун. Олот воқеасидан ҳам, Сардоба воқеасидан ҳам бирдамлик билан ўта олдик. Бошимизга катта синовлар келди ва улар туфайли биз тобландик, — деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди