10:07 / 13.10.2021
1 582

Шифокор нонни ортиқча истеъмол қилишнинг зарарларини айтди

Шифокор нонни ортиқча истеъмол қилишнинг зарарларини айтди
Ҳар бир киши юқори навли ундан тайёрланган нон истеъмолини камайтириши керак, чунки у қондаги глюкоза даражасини кўтариши мумкин, бу диабет ва семириб кетишга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Марина Макиша «Nation News»га маълум қилди.

«Тўлиқ янчилмаган ундан тайёрланган нон эса саломатлик учун анча фойдали бўлиб, унинг таркибида кўпроқ фойдали тўқималар ва истеъмол толалари мавжуд. Бу турдаги нон кўпроқ фойдали хусусиятларга эга. Фақатгина истеъмолда маълум миқдорни эслаб қолиш муҳим. Бир вақтнинг ўзида 100 граммдан ортиқ нон истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу танага ортиқчалик қилади», — дейди мутахассис.

Макиша нондан бутунлай воз кечиш ҳам тўғри танлов эмаслигини эслатиб ўтган. У фақат сифатли маҳсулотлардан фойдаланишни ва кунига истеъмол қилинган овқат миқдорини кузатишни маслаҳат берган.

«Аллергия билан боғлиқ касалликларга чалинганлар бу каби нонларни емаслиги керак. Агар кимдир нонни ёқтирмаса, унда овқат рационига уни киритиши шарт эмас»,—деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор нонни ортиқча истеъмол қилишнинг зарарларини айтди