Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида жорий йилнинг ўтган 9 ойида амалга оширилган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказди.
МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи в/б Ф.Бабатаевнинг маълум қилишича, долзарб йўналишлардан бири бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ишлари бўйича 9 238 нафар болаларнинг таъминоти учун 8 339 нафар қарздорлардан даврий тўловлар юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича тарафларни ўзаро яраштириш мақсадида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 553 та оила қайта тикланишига эришилди.
Шунингдек, алимент тўловлари бўйича 68 та ҳолатда қарздорлар томонидан болаларининг вояга етгунига қадар таъминоти пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда тўлиқ қопланди.
Вояга етмаганларнинг алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган тизими йўлга қўйилиб, алимент ижро ҳужжатлари бўйича “МИБ-портал” дастурий таъминоти орқали ундирилган маблағларни онлайн равишда кузатиб бориш имконияти жорий этилди.
Алимент ундириш ҳамда ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлашга қаратилган тадбирлар натижасида вилоятда жами 2 363нафар фуқаролар доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди. Шу жумладан, алимент тўловчиларни иш билан банд қилиш мақсадида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида бугунги кунга қадар жами 1 135 нафар қарздорлар, доимий (мавсумий) иш билан таъминланди.
Тадбирда, соҳа ходимлари томонидан журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш соҳасидаги тарғибот тадбирларини ёритишда кўрсатган фаол иштироки муносабати билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари соҳа вакиллари бошқарманинг ташаккурномаси билан тақдирланди ва ҳамкорликни янада кучайтириш хусусида келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин