«Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қарорга мувофиқ, Тошкент метрополитени УК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиб, «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонасига ўзгартирилди. Тошкент метрополитени ДУК бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади.
Шунингдек, Тошкент метрополитени 2024 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва тегишли рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Қарор билан 2021–2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Тошкент метрополитени Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил октябрдаги қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари» таркибига киритилган эди. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси ўринбосари ҳисобланади. Ундан аввал метрополитан пойтахт йўловчи транспортини бошқарувчи «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси таркибида бўлган.
Ҳозирда метрополитеннинг бошлиғи ва «Ўзбекистон темир йўллари» раисининг ўринбосари лавозимида Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ишлаб келмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин