Ҳукумат қарор билан Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, ертўладан фойдаланиш кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг розилигига асосан амалга оширилади.
Ертўладан жойлар фақат ертўлада шуғулланилиши мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади:
- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);
- маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхона, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
- умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
- банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
- алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
- газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;
- бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
- гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
- рассомлик ва ҳайкалтарошлик;
- хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
- видео ва фотосуратга олиш, компьютер хизматлари;
- таржима ва таҳрир хизматлари;
- дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
- кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
- риэлторлик фаолияти;
- газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
- жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
- давлат ташкилотларини жойлаштириш;
- суғурта ташкилотларини жойлаштириш.
Мазкур фаолият турларини ёнғинга қарши ва техник шартларнинг минимал талаблари асосида ташкил этишга рухсат берилади.
Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Ижара тўловлари ушбу кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш харажатларига йўналтирилади.
Ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин