1 170
Ўзбекистонда коррупцион жиноятларни содир этган шахсларнинг реестри тўғрисидаги қонун қабул қилинади
Халқаро медиа холлда 19 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
«Бу фуқароларнинг турли ҳуқуқларига таъсир қилишини инобатга олган ҳолда, буни қонун сифатида қабул қилиш таклифи билдирилди. Бугунги кунда биз Коррупцион жиноятларни содир этган шахсларнинг реестри тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик. Насиб қилса, кейинги ҳафта жамоатчилик муҳокамасига қўямиз. Мана шу қонун асосида бу реестр юритилади», — деди у.
Президентнинг 6 июлдаги фармони билан 2022 йил 1 январдан бошлаб «Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилиши белгиланганди.
«Биз 1 январгача ҳам ҳуқуқий механизмини, ҳам тизимни яратиш, яъни ўша очиқ электрон реестрда нималар кўрсатилиши, фуқаролар учун нималар очиқ бўлиши устида ишлаяпмиз. Албатта, унинг исми, шарифи, қайси коррупцион жиноятларни содир қилганлигини эълон қилиб борилади. Ҳозирча ҳаммаси режадагидек кетяпти», — деди Акмал Бурҳонов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин