
Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган банкоматдан қарийб 400 миллион сўм ўғирлаган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар банклардан бирининг банкоматини очиб, ундан ичида 396 миллион 300 минг сўм бўлган 3 та қутини олиб кетган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар — 25 ёшли А.А., 28 ёшли М. А., 26 ёшли У.А. ва 25 ёшли М.М. қўлга олинган. Айни пайтда тергов давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар