20:00 / 21.10.2021
1 995

Миллатимиз аслини акс эттирувчи тил

Миллатимиз аслини акс эттирувчи тил
1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлди. Бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди.

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида ушбу санага бағишланган байрамона тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида — давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан ҳам “Ўзбек тили байрам куни”ни кенг нишонлаш бўйича маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида Навоий Давлат педагогика институти Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Садинова Нафиса Усмановнани таклиф қилиниб, соҳада давлат тилига доир амалга оширилган ишлар ҳақидаги маърузаси тингланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллатимиз аслини акс эттирувчи тил