Навоий вилояти «Тинчлик» локомотив депосига қарашли тепловоз ўзига бириктирилган юк поездини Мустақиллик – Учқудуқ йўналишида тортиб келаётган вақтда темир йўлларда қаровсиз юрган 3 бош туяни уриб юборган.
Ҳодиса эрталабки 7:50 ларда содир бўлган. Йўлдаги туяларни кўрган машинист ва унинг ёрдамчиси тезликни пасайтириб, огоҳлантирувчи сигнални ва тезкор тормозни босган. Шунга қарамасдан туялар йўлдан қочмаган ва поезд уриб юбориши натижасида нобуд бўлган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда туялар Учқудуқ тумани Шанҳар овулига тегишли эканлиги аниқланган. Чорва эгаларига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-модда 2-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жаримага тортилган.
Воқеадан сўнг масъуллар тепловозни кўздан кечирган. Марказий диспетчер рухсати билан 08:10 да поезд ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди