
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Хоразм вилояти Божхона бошқармаси тезкор тузилмалари ва вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноёб металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Урганч шаҳрида аввалдан кузатувга олинган шахс оғирлиги 1,22 килограмни ташкил қилувчи 1 дона платина қуймаси ва салкам 514 грамм оғирликдаги заҳарли симоб моддасини сотишга уринган вақтида ушлаб қолинган.
Аниқланишича, у платина қуймасини 30 минг долларга, симобни ҳар бир грамини 1000 доллардан ҳисоблаб, жами 500 минг долларга сотмоқчи бўлган.
Қайд этилишича, қонунбузар шахсдан белгиланган тартибда олиб қўйилган ноёб металларнинг умумий қиймати 1 миллиард 128 миллион 510 минг сўмни ташкил этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар