17:12 / 27.10.2021
1 807

Сабзининг кўпчиликка номаълум фойдали хусусиятлари

Сабзининг кўпчиликка номаълум фойдали хусусиятлари
Сабзининг фойдали маҳсулот эканлиги ҳаммага маълум бўлиб келган. Бу мутлақо тўғри, лекин сабзавотнинг яна бир қанча хусусиятлари мавжуд. Ушбу илдизли сабзавот рационга қўшилса, саломатлик учун кони фойдадир.

Албатта, сабзининг хусусиятларини аввало, кўз учун фойдаларидан бошлаш керак. Атиги бир дона сабзи кучли табиий антиоксидант бўлган А витамини кунлик қийматининг 200 фоиздан ортиғини таъминлайди. А витамини етишмовчилиги ксерофталмия – кўриш қобилиятининг пасайиши ва тунги кўрликни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, сабзи лютеин ва зеаксантин антиоксидантларига бой бўлиб, улар кўзнинг тўр пардаси ва линзаларини шикастланишдан ҳимоя қилади ва ёшга боғлиқ кўздаги муаммони камайтиради.

А витамини нафақат кўз учун фойдали, балки терининг ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди, унга навқиронлик ва таранг кўриниш беради, шунингдек, қаришнинг биринчи белгилари билан курашади. Бундан ташқари, модда ўпка саломатлиги учун жуда фойдали ва нафас олиш касалликларининг олдини олади.

Сабзи таркибидаги клетчаткалар қон шакарини ва инсулин даражасини тартибга солишга ёрдам беради, шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизимини қўллаб-қувватлайди. Сув билан биргаликда клетчаткалар узоқ вақт давомида тўқлик туйғусини таъминлайди ва ортиқча овқатланиш хавфини камайтиради. Фойдали хусусиятларнинг кўплиги билан сабзининг калорияси паст, шунинг учун улар вазн сақлайдиганларнинг рациони учун ажойиб қўшимча бўлиши мумкин.

Сабзи таркибидаги калий қон босимини тартибга солади. Бу натрий даражасини назорат қилади ва танадан ортиқчасини чиқариб ташлашга ёрдам беради, натижада юракдаги стрессни енгиллашади. Худди шу сабабга кўра, сабзи қорин дам бўлиши ва шишни енгиллаштиради.

А ва C витаминлари комбинацияси иммунитет тизимини сезиларли даражада мустаҳкамлайди, бу айниқса, совуқ мавсумда жуда муҳимдир. Витаминлар иммуноглобулин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу эса ўз навбатида вирус ва касаллик қўзғатувчи бактерияларга қарши табиий ҳимоя ҳосил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сабзининг кўпчиликка номаълум фойдали хусусиятлари