Фото: Telegram
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида оилавий поликлиника шифокорини аёвсиз калтаклаган ака-укалар билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Наманган вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йил 28 июль куни Наманган шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникасига 22 яшар йигит мурожаат қилиб, ўзидан уч ёш катта акасининг ҳарорати кўтарилаётганини билдирган ва навбатчи шифокордан уни кўриб қўйишни сўраган.
Навбатчи шифокор аканинг ҳароратини ўлчаб, ҳолати яхши экани, тана ҳарорати 36,6 чиққанини айтади. Ака-укалар эса «нотўғри ўлчадинг, ҳолати яхши эмас» деб қайтадан ўлчашни талаб қилган. Шифокор хавотирга ўрин йўқлигини яна бир бор тушунтирган. Бироқ ака унинг жавобидан қониқмай, нотўғри ташхис қўйишда айблаб, шифокор билан жанжаллашади ва уни ҳақорат қилиб, юзига мушт уради. Ука эса шифокорни ётқизиб олиб, калтаклайди. Ичкаридаги шовқинни эшитиб, поликлиника қоровули ва тез ёрдам ҳайдовчиси келиб, уларни ажратади.
Бу пайт шифокор ҳушини йўқотганди. Уни тез ёрдам машинасига солиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази вилоят бўлимига олиб борилади. Бу ерда шифокорга енгил тан жароҳати етганлиги маълум бўлади.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг очиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши батафсил кўриб чиқилди. Унда ака-ука қилмишларидан пушаймон эканликлари ва шифокордан кечирим сўраганликларини билдиришди.
—Ака-укалар бу ҳатти-ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноят содир этишган. Судланувчиларнинг содир этган жиноий ҳаракатлари уларнинг айбига иқрорликларидан ташқари суд мажлисида иштирок этган гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга оид тиббий экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа далиллар йиғиндиси билан тасдиғини топди, — дейди Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси Нодирбек Раимқулов.
Фото: Наманган вилоят суди матбуот хизмати
Суд укани Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Судланувчи акага эса 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида унинг қамоқда сақланган бир куни мажбурий жамоат ишлари жазосининг 4 соатига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан 144 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси қолдирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?