Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Ўзбекистон Президенти лавозими учун бўлиб ўтган сайлов ҳақида фикр билдириб ўтди.
— Мана президентлик сайлови бўлиб ўтгандан сўнг биринчи марта йиғилиб, селектор ўтказмоқдамиз. Ўтган бир ярим ой давомида барча ҳудудларга бордик ва у ердаги муаммоларни ўз кўзимиз билан кўриб келдик.
Ўтган сайлов натижаси биз томонимиздан ўтган беш йил давомида амалга оширилган ишларга олий баҳо бўлди, деб айтсак, тўғри бўларди. Шундай экан, ижро органининг барча раҳбарлар ва фаоллар шуни билиши керакки, энди кечагидек ишлашга ҳаққимиз йўқ, — деди давлат раҳбари.
Президент шунингдек сайловда иштирок этган ва ишонч билдирган барча фуқаролардан миннатдор эканини айтиб ўтди.
— Фурсатдан фойдаланиб, менинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишимга ўз ишончини билдирган ва самимий қўллаб-қувватлаган азиз юртдошларимга, кўпмиллатли бутун халқимизга яна бир бор ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман, — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари шунингдек сайловга ўз номзодини қўйган бошқа партия вакилларига ҳам тўхталиб ўтди.
— Айни пайтда, муқобиллик асосида ўтган сайловда бошқа партиялардан кўрсатилган номзодларнинг келгуси фаолиятларига омад тилайман. Биз куни кеча ўзаро рақобат қилган бўлсак, энди барча орзу-интилиш ва ҳаракатларимизни бирлаштириб, жонажон Ватанимиз равнақи йўлида фаол ҳамкорлик қиламиз, — деди Шавкат Мирзиёев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?