
Тошкент вилоятида салкам 20 миллион сўмлик қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ясаган шахслар қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгийўл шаҳрида қалбаки пул ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган шахслар фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро ўз яшаш жойида онаси ва хотини билан биргаликда қалбаки миллий валютани ишлаб чиқарган.
Фуқаролардан жами 19,6 миллион сўмлик 196 дона 100 000 сўмлик қалбаки банкноталар, шунингдек, икки дона компьютер, иккита рангли принтер, бир дона қоғоз кесувчи ва бошқа иш юритиш буюмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Бундан ташқари, уйни тинтув қилиш чоғида пневматик тўппонча топилиб, мусодара қилинган.
Шу вақт ичида қалбаки валюта сотиб олиш учун келган Самарқанд вилояти Нуробод туманидан муқаддам судланган фуқаролар ҳам қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар