
Полиция ходимлари Санкт-Петербург шаҳрида халқаро қидирувда бўлган 55 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди. Бу ҳақда «78.ru» ахборот сайти ўз манбасига таяниб хабар берди.
Аёл йирик миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. Аниқланишича, у 2018 йил август ойида ўз уйини танишига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 13,5 минг доллар аванс пулини олган. Бироқ ваъдасини бажармай, пулларни ўзлаштириб, сарфлаб юборган. Аёл ҳибсга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар