Ўзбекистонда профилактика ишлари доирасида телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатилади, дея хабар қилмоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази — «РРТМ» Давлат унитар корхонасининг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.
Қайд этилишича, «РРТМ»нинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узатгичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида профилактика ишлари 2021 йилнинг 1–23 ноябрь кунлари ўтказилади.
Маълумотларга кўра, навбатдаги режали профилактика ишлари 1–23 ноябрь кунлари жадвал асосида ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 1:00 дан 06:00 гача телеузатгичларда профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу муддат оралиғида ҳар бир ҳудудда (Тошкент шаҳридан ташқари) фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 06:00 гача давлат ва нодавлат телеканалларни эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Таъкидланишича, тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»