Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти
Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида инсон саломатлиги учун хавфли бўлган ёғ маҳсулоти яширин ишлаб чиқариш цехи фаолият юритаётгани маълум бўлди. Ҳолат Бош прокуратура департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Таъкидланишича, Ғиждувон туманидаги «Қассобон» маҳалласида яшовчи, 38 ёшли Ш. З. ўз ҳовлисида қўлбола мойжувоз ускунасини ўрнатиб, электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган ҳолда чигитдан олинадиган ёғ маҳсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган. Тадбир давомида унинг ҳовлисидан 1 дона қўлбола мойжувоз ускунаси, 40 килограмм пахта чигити, 174 литр мойжувозда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи ва 270 килограмм кунжара ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Темир ва ёғочлардан тайёрланган мойжувоз ускунаси, пахта чигити, кунжара, антисанитар аҳволдаги пластмасса идишлар, электромотор, «рубильник» ва бошқа ашёвий далил ҳужжатлаштирилган. Мойжувозда ишлаб чиқарилган пахта ёғлари лаборатория назоратидан ўтказилганда, унинг истеъмол учун мутлақо яроқсиз ва инсон саломатлиги учун хавфли экани аниқланган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти
Ғиждувон туман ДСЭН марказининг алоқа хатидаги хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган ўсимлик ёғи пахта чигитини уй шароитида қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқарилган. Қўлбола ёғнинг ошқозон-ичак, жигар аъзоларига салбий таъсир этиб, организмда заҳарланиш ҳолатларини келтириб чиқариши, инсон ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига мутлақо жавоб бермаслиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-модданинг (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) 1-қисми билан иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»