00:36 / 03.11.2021
1 577

Тадқиқот: пандемия даврида ёшлар иқтисодий имкониятларни бой берди, оила ва дўстларга яқинроқ бўлди

Тадқиқот: пандемия даврида ёшлар иқтисодий имкониятларни бой берди, оила ва дўстларга яқинроқ бўлди
Фото: WSGN
WSGN (глобал услублар тармоғи) ўтказган тадқиқотда 2021 йилда ёшлар маданиятига таъсир кўрсатадиган асосий ғоялар ва мавзулар ўрганилади. Тадқиқотда пандемия ёшларга ғоявий таъсир қилган салбий ва ижобий жиҳатларга урғу берилган.

Салбий жиҳат: пандемия даврида ёшлар иқтисодий имкониятлардан маҳрум бўлди
Коронавирус жамиятни тубдан ларзага келтирганидан бир йил ўтгач, локдаун бутун дунё бўйлаб ёш истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини психологик ва моддий жиҳатдан ўзгартиргани маълум бўлди. 2020 йилда бутун дунё бўйлаб ёшлар ўзликни шакллантириш учун ҳал қилувчи паллада иқтисодий имкониятлардан маҳрум бўлишди, анъанавий босқичларни ўтказиб юборишди ва муносабатларни йўқотишди.

Авлодлар кинетикаси маркази ҳисоботига кўра, Covid-19 бошланганидан буён Z авлодининг 36 фоизи пулни тежаш, 35 фоизи эса асосий эҳтиёжлари ҳақида ўйлашмоқда.

Ижобий жиҳат: оила ва дўстларга яқинлик, янги брендлар
Бу мисли кўрилмаган вақт чексиз муваффақиятсизликларга олиб келган бўлса-да, у янги ҳаракатлар, жамоалар ва брендларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Пандемиядан кейинги даврни кўздан кечирар эканмиз, кўпчилик келгуси бир неча йил ичида ёшлар йўқотилган тажрибани тўлдириши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Пандемия натижасида ёшлар яна бир бор дўстлар ва оилани қадрлашади ва мулоқотга бўлган чуқур эҳтиёжни ўзига хос хусусият сифатида қабул қилишди.

2021 йилда ёшлар маданияти “микро тадбиркорлик”, жамиятнинг ҳақиқий иштироки, ижодий тажриба ва муқобил ўрганиш воситалари билан ажралиб туради.

Бундан ташқари, жуда кўплаб кўнгилочар маҳсулотлар ва онлайн ўйинлар хариди кескин даражада ортди ва йирик даромадли соҳага айланди.

Шунингдек, WSGN тадқиқотида ёшлар психологиясига кескин таъсир қилган “NTF кучи” ва “Тактил тил” ҳақида сўз боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадқиқот: пандемия даврида ёшлар иқтисодий имкониятларни бой берди, оила ва дўстларга яқинроқ бўлди