Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида эр шаръий никоҳдаги хотинини бўғиб ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлиб кўмди. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.
Хабарга кўра, аёлнинг опаси синглисининг йўқолиб қолгани ва шубҳали SMS’лар ёзаётгани туфайли ички ишлар ходимларига хабар берган. Шундан сўнг гумонланувчи эркак орган ходимлари томонидан ушланган. Аёлнинг опаси берган маълумотга кўра, эркак унга синглисини ўлдириб, кўмиб ташлаганини айтган. Изланишлар натижасида тумандаги ҳовлилардан бирида аёлнинг мурдаси топилган. У бўлакларга бўлиниб, қўл сумкасига жойланган ҳолда бўлган.
Бундан ташқари, суриштирувлар давомида эркак аёлига тегишли қарийб 36 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни, 30 минг 500 долларни ва 1 миллион сўмни ўзлаштиргани маълум бўлган. Шунингдек, SMS’ларни ҳам аёлнинг опасига у жўнатиб тургани аниқланган. Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и» банди билан айбдор деб топган ва унга нисбатан шу модда бўйича 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»