14:37 / 03.11.2021
1 457

Келгуси йилдан барча мактабларда халқаро даражадаги дарсликлар ижара асосида берилади

Келгуси йилдан барча мактабларда халқаро даражадаги дарсликлар ижара асосида берилади
Ўзбекистонда 2022 йилдан барча мактабларда халқаро даражадаги дарсликлар ижара тизими асосида берилади. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, USAID’нинг 10 млн доллар гранти ҳисобига Cambridge University Press томонидан республика мактабларининг барча синфлари учун инглиз тили ва АКТ бўйича дарсликлар 200дан ортиқ мактабларда тажриба синовдан ўтказилган ва уларни чоп этиш ҳуқуқи Ўзбекистонга тақдим этилиши режалаштирилган.

Куни кеча президентимиз томонидан келгуси йил давлат бюджетида дарсликларни чоп этиш учун мустақиллик йилларидаги энг катта миқдордаги маблағларни назарда тутиш топширилди”, деб ёзади Шерзод Шерматов.

Таъкидланишича, Amazon каби интернет дўконларидан бундай китоблар сотиб олинмоқчи бўлса, 1 донадан ўқувчи китоби ва машқ дафтари биргаликда 30-60 доллар атрофида, ўқитувчи китоби эса 50-100 доллар атрофида туради.

Албатта, бундай нархлар 6,3 миллиондан ортиқ ўқувчиларимиз оилалари учун жуда қимматлик қилади. Шу сабабли, президентимизнинг кечаги топшириқлари барча мактабларимизда халқаро даражадаги дарсликларни келгуси йилда ҳамёнбоп нархда ижара тизими орқали олинишига имконият беради”, дея айтиб ўтди халқ таълими вазири.

Маълумот учун, келгуси йилга режалаштирилган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.

1 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун бюджет параметрлари юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди. Бу маблағлар 55 та янги дастурни амалга оширишга йўналтирилади.

Жумладан, чекка жойларда 1 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш, дарсликларни янгилаш ва компьютер синфлари очиш кабилар режа қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келгуси йилдан барча мактабларда халқаро даражадаги дарсликлар ижара асосида берилади