18:21 / 03.11.2021
2 138

Ўзбекистонда ўндан ортиқ сайтга кириш чекланди

Ўзбекистонда ўндан ортиқ сайтга кириш чекланди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва АОКА ҳамкорлигида амалга оширган чоралар туфайли 10дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди. Бу ҳақда агентлик матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 19 мингдан зиёд ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан 10 минг ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, 168та ҳолатда тотализатор ва букмекерлик фаолияти реклама қилинганлиги аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўндан ортиқ сайтга кириш чекланди