Фото: Wday
Тиш шифокори кариес танадаги нуқсонларнинг аломати деб ҳисоблайди ва уни даволашга ҳар томонлама ёндашиш керак.
Болаларда кариес пайдо бўлишининг сабаблари
Кичик ёшдаги болалар тишида касалликнинг пайдо бўлиши ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик даврида онанинг соғлиғи, овқатланиш, оғиз гигиенаси ва ирсият каби омиллар билан боғлиқ.
Онанинг саломатлигидаги муаммолар
Агар кариес болада икки ёшдан олдин шаклланган бўлса, биринчи навбатда, онанинг соғлиғига эътибор бериш керак – айниқса, ҳомиладорлик ва эмизиш даври қандай ўтганлигига. Бу вақтда чақалоқнинг сут тишлари чиқади. Ҳомиладорликда витамин ва минералларнинг етишмаслиги, қандай дори-дармонларни қабул қилгани, ҳомила тушиши хавфи бўлганми ёки йўқ ва ҳоказолар боланинг тишлари саломатлигига бевосита таъсир қилади.
Нотўғри овқатланиш
Бола тўйиб овқатланмаса ёки унинг танаси озиқ-овқатдан керакли оқсилларни, витамин ва минералларни олмаганида, етарли даражада мустаҳкам бўлмаган тиш эмали ва дентин – қаттиқ тиш тўқимаси ҳосил бўлади. Агар рационда кўп миқдорда қайта ишланган маҳсулотлар ва меъда ширасининг кислоталилигини камайтирадиган зарарли овқатлар бўлса, фойдали моддалар сўрилмаслиги мумкин.
Гигиэна
Ҳар куни тишларнинг сиртида оқсил бирикмалари жойлашади, бу зарарли микроорганизмларнинг кўпайиш манбайи бўлиб хизмат қилади, бу эса кариесга олиб келади. Улар мунтазам равишда тозалаб турилиши керак — камида кунига икки маротаба.
Генетика
Болада кариес пайдо бўлиши, масалан, эмалдаги кальций ва фосфорнинг номутаносиб нисбати туфайли ёки қисман ирсиятга боғлиқ. Аммо генлардан кўра кўпроқ витамин ва минералларнинг етишмаслиги ва нотўғри оғиз парвариши тишларнинг парчаланишига ёрдам беради.
Профилактика
Болада кариес бўлмаслиги учун она ҳомиладорлик ва лактация даврида тўғри ва тўлиқ овқатланиши керак. Аёлнинг рациони кальций ва витаминли маҳсулотларга бой бўлиши керак. Бундан ташқари, боланинг овқатланишини кузатиш, унга кундалик оғиз гигиенасини ўргатиш муҳимдир.
Қўшимча овқатлар
Усулнинг моҳияти шундаки, чақалоқ ота-онаси билан умумий столда катталар овқатини истеъмол қилиб кўради. Бола чайнашни ўрганади ва табиий равишда турли хил овқатларнинг таъми ва тузилишига мослашади, бу эса турли ва мувозанатли овқатланиш имконини беради. Бундан ташқари, қаттиқ овқатни чайнаш сўлак ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу тишларнинг юзасидан озиқ-овқат қолдиқларини олиб ташлайди, оғизда кислота-ишқор мувозанатини сақлайди ва тишларнинг парчаланишидан ҳимоя қилади.
Дастлабки гигиена
Сут тишлар пайдо бўлишидан олдин ҳам боланинг оғиз бўшлиғига ғамхўрлик қилиш мумкин ва бу керак. Масалан, ҳар бир озиқлантиришдан кейин оғизни махсус салфетка ёки стерил дока билан артиб олиш тавсия этилади. Бу, биринчи навбатда, одат яратиш учун, иккинчидан, стоматитнинг олдини олиш учун керак. Бундан ташқари, милкни массаж қилиш тишлар чиқишини осонлаштиради. Биринчи тишнинг пайдо бўлиши билан кичкина ва юмшоқ чўткали тиш чўткасидан фойдаланиш лозим. Жараёнга қизиқишни сақлаб қолиш учун бола билан паста ва чўтка танланг ҳам мумкин.
16 ёшгача ва ундан катталар
Ўсмирлик даврида, болалар кўпинча тишларга ғамхўрлик қилишни тўхтатади, зарарли маҳсулотларни истеъмол қилади. Бу нафақат оғиз бўшлиғидаги касалликларга, балки қалқонсимон без, псориаз ва бошқа тана аъзолари билан боғлиқ муаммоларга ҳам олиб келиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун болани соғлом турмуш тарзига ўргатишда турли хил психологик усуллар қўлланилади, аммо ота-оналарнинг ўзи ажойиб ўрнак бўла олади, бу эса охир-оқибат соғлом одатларни шакллантиради.
Даволаш ва тикланиш
Болада кариес аллақачон аниқланган бўлса, даволашнинг стандарт усулларидан фойдаланиш ва параллел равишда унинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш керак. Тўлиқ қон таҳлили ўтказилади, оқсил ва Д витамини даражаси текширилади. Агар етишмовчиликлар бўлса, уларни тўлдириш керак. Мисол учун, кальцийга бой таомларни рационга киритиш керак. Агар бола она сути билан озиқланса, у ҳолда сутни ҳам текширувдан ўтказиш тавсия этилади.
Афсуски, 100 фоиз кафолат билан болада кариес шаклланишининг олдини олиш мумкин эмас, лекин унинг пайдо бўлиш хавфини камайтириш мумкин. Болаларда кариес пайдо бўлиши ҳар доим танадаги бирор нарса нотўғри ишлаётганини кўрсатади. Шунинг учун, албатта, шифокор кўригидан ўтиш лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади